Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманидаги «Чорсу» бозорида кучли ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

28 июнь куни соат 01:12 атрофида шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига чакана савдо расталарида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига 12 ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи етиб келди.

Ёнғин соат 02:22 да қуршаб олиниб, соат 02:47 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.