Энди техникумни тамомлаган талабалар олийгоҳнинг юқори курсларида ўқишни давом эттириши мумкин бўлади

O‘zbekiston

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида олийгоҳларнинг биринчи ва иккинчи курсларидаги фанлар техникумлар билан уйғунлаштирилишини айтди. Битирувчиларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июнь куни ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари сарҳисобига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Давлат раҳбари олий ўқув юртларида биринчи ва иккинчи курс фанлари техникумлар билан уйғунлаштирилишини айтди.

«Техникумнинг биринчи ва иккинчи йилини яхши ўқиган ёшларга халқаро классификаторнинг тегишли даражасига мос келувчи диплом берилади. Уларга олийгоҳни иккинчи ёки учинчи курсидан ўқишни контракт асосида давом эттириш имконияти берилади», — деди Мирзиёев.

Касби бўйича малака даражаси ва икки йиллик стажи бор ёшлар корхона тавсияси билан олийгоҳларга контракт асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти имконияти чекланган ёшларга энди чет тилидан имтиҳон топшириш осонроқ бўлишини таъкидлаганди. Шунингдек, президент мактаблари агентлиги қошида «Олимпиадага тайёргарлик маркази» очилади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.