Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Миллий Мажлисни (парламент) тарқатиб юборди ва 1 сентябрга муддатидан олдин парламент сайловларини белгилади. Давлат раҳбарининг тегишли фармойиши ўз сайтида эълон қилинди.
«Озарбайжон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси 1-қисми ва 109-моддаси 1-бандини ҳисобга олиб, қарор қиламан: олтинчи чақириқ Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлиси тарқатиб юборилсин. Озарбайжон Республикаси Миллий Мажлисига навбатдан ташқари сайловлар 2024 йил 1 сентябрга белгилансин», — дейилади ҳужжатда.