АҚШ Ички хавфсизлик департаменти ИШИД ва асосан Марказий Осиёдан 400 дан ортиқ муҳожирни мамлакатга ноқонуний олиб кирган контрабанда тармоғи ўртасидаги эҳтимолий алоқаларни текширмоқда, деб хабар бермоқда CNN.
Контрабандачиларнинг мақсади террорчиларни эмас, балки муҳожирларни олиб кириш эди, деди вазирлик. Бироқ улар ўтган ёзда ИШИД билан алоқада бўлган воситачи орқали бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларига АҚШ жанубий чегарасини кесиб ўтишга ёрдам берган бошқа гуруҳ билан алоқалари бор.
АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас департамент фаолиятига доир ҳисобот тақдим этди, унда бу шахсларнинг ИШИДга алоқадорлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқлиги айтилади. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Сўнгги бир ой ичида АҚШ Тожикистон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиё давлатларидан келган муҳожирларни текширишни кучайтирди. Шу ой бошида саккиз нафар Тожикистон фуқароси террорчилик гуруҳларига алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинганди.
Америка расмийлари бунга ўтган йилнинг ёзидан бери алоҳида эътибор қаратмоқда, яъни АҚШ жанубий чегарасини кесиб ўтган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларига ҳаракат қилишда ИШИД билан алоқадор воситачи ёрдам бергани маълум бўлди.
«Ўйлайманки, ўтган ёзда Ўзбекистон фуқаролари билан содир бўлган воқеа ИШИД ҳақида ҳозир билганимиздан келиб чиқиб, Марказий осиёликлар потенциал муаммоли аҳоли эканлигини кўрсатди», — деди CNN телеканалига АҚШнинг юқори мартабали расмийси.
Эслатиб ўтамиз, Жиззахда маҳаллий аҳолини АҚШга 14,3 минг долларга жўнатишни ваъда қилиб, лекин Жанубий Африкага жўнатиб юборган шахс қўлга олинганди. Унга ёрдам бериш учун у яна 6700 АҚШ доллари сўраган ва олаётган пайтда қўлга олинган.