26 июнь куни кам қувватли атом электр станцияси майдонида КҚАЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу баённомани «Ўзатом» Атом энергияси агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Аманов ва Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси «Атомстройэкспорт» АЖ директори Павел Безруков имзолашди.
Делегация кузда 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режалаштирилаётган майдонни кўздан кечирди.
Штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш — барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этишга киришиш борасида келишувни амалга ошириш юзасидан дастлабки масалалар муҳокама қилинди.