АҚШ президенти Джо Байден Шимолий Каролина штатининг Роли шаҳрида бўлиб ўтган митинг чоғида ўзининг президентликдаги рақиби Дональд Трамп билан 81 ёшли Байденнинг мағлубияти сифатида кўрилган дебатдан сўнг танқидларга жавоб берди. Унинг сўзларидан NBC News ва Reuters иқтибос келтирмоқда.
«Мен аввалгидек ёш эмаслигимни биламан», деди Байден 28 июнь куни, мунозаранинг эртаси куни ўтказилган митингда тарафдорларига қарата. «Мен аввалгидек енгил юрмайман, равон гапирмайман ёки баҳслашмайман. Лекин мен бир нарсани биламан — мен ҳақиқатни қандай айтишни биламан!»
У қўшимча қилди: «Қачонки йиқилиб тушсангиз, ҳар доим ўрнингиздан турасиз. Ноябрь ойида Шимолий Каролинада ғалаба қозонишимга ишонаман. Бу ерда ғалаба қозонсак, сайловда ҳам ғалаба қозонамиз».
Байден, шунингдек, «агар у бутун юраги ва қалби билан президентлик вазифасини бажара олишига ишонмаса», янги президентлик муддатига ўзини кўрсатмаган бўлишини таъкидлади. «Тахминий овозлар жуда юқори», — деди у.
Байден Трампни танқид қилиб, уни Америка халқи учун «ҳақиқий таҳдид» деб атади, дея хабар беради CNN. «У эркинликка таҳдид солади, у демократияга таҳдид солади, Америка тарафдори бўлган ҳамма нарсага таҳдид солади», — деди АҚШ президенти. «Мен 90 дақиқа саҳнада хиёбон мушуги феъл-атворига эга йигит билан баҳслашдим», — деди Байден баҳс пайтида ишлатган гапини такрорлаб.
Митингда Байден тарафдорлари унга қарата: «Ҳа, қила оласан!» ва «Яна тўрт йил!» деб қичқирганди.
АҚШда 27 июнь куни президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Джо Байденнинг илк дебати бўлиб ўтганди. Томошабинлар ва экспертлар АҚШнинг амалдаги президенти мунозарада муваффақиятсизликка учраганини ва Трамп ғолиб бўлганини баҳолашди. Байденнинг тарафдорлари у сайловдан воз кечиши керак деб тахмин қилишган, шундан сўнг президент штаб-квартираси унинг сайловолди пойгасидан чиқмаслигини маълум қилган.