Саудия Арабистони ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини хабар қилди. «Взгляд.uz» ҳукуматдаги манбаси ҳалок бўлганлар орасида 10 нафар Ўзбекистон фуқароси эканлигини тасдиқлади.
Бундай кўп сонли ўлим сабаблари номаълум.
Saudi Press (SPA) маълумотларига кўра, ўлганларнинг кўпчилиги жазирама қуёш остида узоқ масофаларни бошпана ва қулайликсиз босиб ўтган. Ҳалок бўлганлар орасида кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар кўп.
Ҳаж зиёрати 14-19 июнь кунлари бўлиб ўтди. Унда 1,8 миллионга яқин зиёратчилар иштирок этган бўлса, шундан 1,6 миллиондан ортиғи хориждан келган. Шу кунларда ҳаво жуда иссиқ эди. Масалан, 17 июнь куни Макка шаҳридаги Аъзам масжидида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 51,8 даражага етди.
Айрим ҳаж зиёратчиларининг расмий ҳужжатлари бўлмагани боис зиёрат йўналиши бўйлаб кондиционер ўрнатилган иншоотларга кира олмаган.