Ўзбекистон ҳарбийлари ўқ отиш бўйича МДҲ давлатлари орасида энг яхши деб топилди

O‘zbekiston

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўқ отиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг кўп очко жамғарган ҳолда ғолиб бўлди.

Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги

24-27 июнь кунлари Чирчиқ шаҳрида ўқ отиш бўйича халқаро мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақада МДҲ давлатлари иштирок этди.

Мусобақа иштирокчилари уч кун давомида Макаров тўппончаси ва Калашников автоматидан ўқ отиш маҳоратини намойиш этди.

Мусобақада Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари вакиллари иштирок этди.

Чемпионат шартларига кўра, мамлакатлар шарафи учун бир нафар аёл ва икки нафар эркак ҳарбий хизматчи куч синашди.

Фото: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги

Мусобақанинг икки йўналиши бўйича қайд этилган умумий натижаларга кўра, Ўзбекистон жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

  • Ўзбекистон – 1671 балл

  • Россия Федерацияси - 1644 балл

  • Беларусь Республикаси – 1568 балл.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.