29 июнь куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Соат 20:50да 4Р-138 автомагистралининг 33-километрида «Гар-Гар» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 24 ёшли ҳайдовчи Nexia-2 русумли автомашинада катта йўлда иккинчи даражали йўлдан тўсатдан чиқиб кетиб, Матиз автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Шунда Matiz ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Nexia ва Tracker русумли автомашиналар билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Матиз ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман касалхонасига ётқизилган. Тўртта автомобилга техник шикаст етган.