Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашди ва бу мамлакат унга жуда ёққанини айтди.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда одамлар Telegramʼни яхши кўришади: 37 миллион аҳолининг 70 фоиздан ортиғи Телеграмъдан фойдаланади ва уларнинг бутун иқтисодиёти Телеграм платформасига уланган.
«Мамлакатдаги ҳар бир бизнесда Telegram бот ёки канал мавжуд. Биз бу машҳурликдан фахрланамиз ва шу сабабдан Ўзбекистонни севамиз», — деди у.
Дуров, шунингдек, Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, мамлакат жанубидаги тоғли ландшафтлар, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихини олқишлади.
«Ўзбекистонга саёҳат чоғида жадал ривожланаётган Тошкентнинг замонавий инфратузилмаси, Шарқий Ўзбекистоннинг тоғли ландшафтлари, Бухоро ва Самарқанднинг бой тарихи мени ҳайратга солди. Кўплаб ёш ва иқтидорли, қалби қайноқ инсонларни учратдим. Мен самимий қабул учун миннатдорман ва шу йил охирида қуёшли яна Тошкентга боришга умид қиламан», — деб ёзади Павел.