Ўзбекистонда текин товарлар тарқатиладиган оммавий тадбирлар тақиқланди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда текин товарлар тарқатиладиган оммавий тадбирлар тақиқланди. Тегишли қарорни бир кун аввал мамлакат бош вазири имзолаган.

29 июнь куни Абдулла Арипов турли товарларни текин тарқатиш орқали фуқароларни оммавий тадбирларга жалб этишни тақиқловчи қарорни имзолади.

Ҳужжатга кўра, мамлакатда озиқ-овқат, товарлар ва инвентарларни бепул тарқатиш орқали фуқароларни оммавий тадбирларга жалб этиш тақиқланади. Шунингдек, уларни реклама, акциялар ва бошқа мақсадларда «ҳаддан ташқари пасайтирилган» нархларда сотиш ҳам мумкин эмас.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга мазкур талаб ижроси устидан назоратни кучайтириш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни пойтахтдаги Ашхобод боғида 20 минг дона юмшоқ ўйинчоқларни текин тарқатиш бўйича акция эълон қилинганди, шу сабабли боғ яқинида жуда кўп одамлар тўпланиб, 10 баллик тирбандлик юзага келган. Кейин акция ташкилотчиларига 15 суткага қамалган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.