Катта астероид 2024 МК Ердан тахминан 300 минг км масофада учиб ўтди. Бу ҳақда М.В.Келдыш номидаги Россия амалий математика институти оптик телескоплар халқаро тармоғининг Telegram канали хабар берди.
«Тармоқ телескоплари Ердан тахминан 300 минг км масофада учиб ўтган Аполлон гуруҳининг нисбатан катта самовий жисми бўлган потенциал хавфли 2024 МК астероидининг парвозига ҳамроҳлик қилди», — дейилади хабарда.
Институт, шунингдек, БМТ 2029 йилни Сайёраларни ҳимоя қилиш ва астероидлардан хабардорлик йили деб эълон қилишни режалаштираётганини таъкидлади.