27 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг бино ва иншоотларидан, шунингдек, унинг тизимидаги жазони ижро этувчи муассасалардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарорда E-auksion электрон савдо майдончасида онлайн-аукцион ўтказиш назарда тутилган. Шартномалар Online-ijara тизимида рўйхатдан ўтказилади. Face-ID тизимига эга ахборот киоскларини ўрнатиш тартиби ҳам тасдиқланди.
Ахборот инфокиоскларини ўрнатиш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар Департамент томонидан тузилган махсус комиссия томонидан Ички ишлар вазирлигининг веб-сайтига жойлаштирилади.
Инвесторни танлаш мезонлари:
электрон тижорат соҳасида камида бир йиллик тажрибага эга бўлиш;
Face-ID тизимига эга ахборот киосклари орқали савдо қилиш имконини берувчи дастурий таъминот мавжудлиги;
барча жазони ижро этиш муассасаларида ахборот киоскларини ўрнатиш воситаларининг мавжудлиги;
фаолиятни амалга ошириш учун рухсатномаларнинг мавжудлиги;
молиявий барқарорлик, солиқ ва йиғимлар бўйича қарзларнинг йўқлиги;
товарларни етказиб бериш учун етарли моддий-техникавий ва логистика базасининг мавжудлиги.
Ғолиб бўлган инвестор билан 6 ойдан 3 йилгача муддатга шартнома тузилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қамоқхоналарда маҳкумлар учун масофавий видео кузатув ташкил этиш имкониятини яратиш таклиф қилинганди. Маҳкумнинг ўзи хизмат ҳақини тўлаши керак, бу ахлоқ тузатиш муассасаси маъмурияти назорати остида амалга оширилади.