Қирғизистонда 28 июнь куни кучли ёғингарчилик туфайли Ўш вилоятининг Новқат туманида ҳалокатли сел содир бўлиб, аҳоли ва сайёҳлар орасида қурбонлар мавжуд.
Айни пайтда Ўш вилоятининг Новқат туманида сел оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 9 кишига етди.
Шунингдек, Абшир-Ата қишлоғида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ўғил боланинг жасади топилган, Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, мурда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилган.
Бугунги кунда қидирув ишларига 373 киши жалб қилинган: Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан 53 нафар қутқарувчи, Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан 120 нафар, Қирғизистон Республикаси Мудофаа вазирлигидан 50 нафар ходим ва 150 нафар маҳаллий аҳоли.