Навоийда ноқонуний йўллар билан олинган маҳсулотлар, жумладан, қалбаки пуллар ёқиб юборилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вайронагарчиликда божхона, прокуратура, МИБ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этган.
Тадбирда тегишли органлар томонидан тезкор тадбирлар давомида ноқонуний фаолиятдан олинган 13 600 қути тамаки маҳсулотлари, 30 дона электрон сигарет, 126 млн сўмлик тиббий воситалари ҳамда 1 млрд 200 млн сўмлик сохта пуллар суд қарорига асосан тегишли тартибда ёндириш йўли билан йўқ қилинган.