Эндиликда «Электрон нотариус» порталида учта нотариал хизматни онлайн тарзда олиш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
Маълумотларга кўра, эндиликда автотранспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ҳуқуқига ишончномани нотариусга бормасдан расмийлаштириш мумкин.
Шунингдек, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини онлайн нотариал тасдиқлашингиз мумкин.
Бундан ташқари, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганини шаҳодатлашни видеоконференсия орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришлари мумкин.