Lionsgate компанияси Джесси Айзенберг иштирокидаги «Устаси фаранглар» франшизасининг давоми чиқиши санасини эълон қилди. Триквел 2025 йил 14 ноябрда катта экранларда намойиш этилади.
Учинчи қисм ҳақидаги энг кутилган янгиликлардан бири — асосий таркибнинг қайтиши. Джесси Айзенберг, Вуди Харрельсон, Дэйв Франко ва Марк Руффало ўз ролларига қайтади. Уларнинг қаҳрамонлари франшизанинг ажралмас қисмига айланган ҳамда томошабинлар янги саргузаштлар ва ақлли найрангларни кутишмоқда.
Сюжет тафсилотлари сир сақлансада, учинчи қисмда бизни нима кутаётгани ҳақида бир қанча тахминлар мавжуд. Эҳтимол, тўрт чавандоз кучли янги таҳдидга дуч келади ёки ҳатто халқаро фитнага аралашади. Бундан ташқари, томошабинлар фильмда фолбинлар иштироки бўлишини ҳам кутишмоқда.
«Устаси фаранглар 3» фильми режиссёри Рубен Фляйшер, сценарий муаллифлари Сет Грэм-Смит, Гэвин Джеймс,Майкл Лесси, Эрик Уоррен Сингер, Нил Уайденер, Эд Соломон.
Мухлислар «Устаси фаранглар» фильмининг учинчи қисмида аввалги фильмлардаги барча энг яхши хусусиятлар — динамик сюжет, кутилмаган бурилишлар ва ҳаяжонли иллюзиялар сақланиб қолади, деб умид қилмоқда. Дастлабки икки қисмнинг муваффақиятини инобатга олсак, янги фильм ҳам бундан кам муваффақият ва машҳурликка эришишини кутишимиз мумкин.