Ислоҳотчилар қаноти номзоди, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён Эрондаги муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ислом Республикаси сайлов штабининг расмий вакили Муҳсин Исломий маълум қилди.
Унинг IRIB телеканалида таъкидлашича, барча 30,530 миллион бюллетенни қайта ишлаш натижаларига кўра, Пезешкиён 16,384 миллион овоз олган бу умумий овознинг камида 53,6 фоизи деганидир.
Эрон раҳбарининг республика Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили, консерватив Саид Жалилий 13,538 миллионта — 44,3 фоиз овоз олди.
Расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 49,8 фоизи жараёнда иштирок этган. Исломийнинг сўзларига кўра, овоз беришнинг иккинчи босқичида 30,530 миллион сайловчи иштирок этган, Эронда эса 61 миллионга яқин фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Президентлик сайловининг биринчи босқичида сайловчиларнинг тахминан 40 фоизи иштирок этган, бу Ислом Республикаси тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.