«Х» (Twitter) онлайн контентни назорат қилиш бўйича ЕИ қоидаларини бузгани учун йиллик фойдасининг 6 фоизи миқдорида жаримага тортилиши мумкин

Dunyo

Х компанияси йиллик глобал фойдасининг 6 фоизи миқдорида жаримага тортилиши мумкин. Бунинг сабаби платформанинг Европа Иттифоқи қонунчилигига зид бўлган ноқонуний контентнинг тарқалишини назорат қила олмагани бўлган.

Bloomberg манбаларига таяниб хабар беришича, Европа Иттифоқи Илон Маскнинг «Х» (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғини Европа Иттифоқининг онлайн контентни назорат қилиш қоидаларини бузгани учун йиллик глобал фойдасининг 6 фоизи миқдорида жаримага тортмоқчи.

Ўтган йилнинг декабрь ойида комиссия «Х» ижтимоий тармоғини август ойида кучга кирган ва ноқонуний контентга қарши курашга тааллуқли Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонуннинг (РХТ) мумкин бўлган бузилиши муносабати билан текширишни бошлади. Кўриб чиқиш қарори 2023 йил октабр ойида ўтказилган текширувдан сўнг қабул қилинди.

Ушбу манбаларга асосланиб, огоҳлантириш Европа Иттифоқида ёзги таътил бошланишидан олдин ички савдо ва хизматлар бўйича Европа комиссари Терри Бретон томонидан эълон қилинади. Агар Х Еврокомиссия хулосаларига мувофиқ қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўрмаса, йил охиригача айланма жарима қўлланилиши мумкин, унинг миқдори компаниянинг глобал даромадининг 6 фоизигача етиши мумкин.

Европа Комиссияси, шунингдек, «Х» фаолиятига оид тергов вақт чекловларисиз давом этаётганини эълон қилди.

Mavzuga oid materiallar