Билимни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати 2024/2025 ўқув йилида олий ва касб-ҳунар таълими муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёргарлик бўйича маълумот берди.
Жорий йилда жами 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 410 415 нафарини (46%) жорий йил битирувчилари, 483 864 нафарини (54%) эса аввалги йилларда битирган абитуриентлар ташкил этди. Рўйхатдан ўтиш талабларини тўлиқ бажарган 805 688 нафар абитуриентга тест синовларида иштирок этишга рухсат берилди (2023 йилда – 948 минг 486 нафар).
Тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентларнинг 422 400 нафарини хотин-қизлар (52,4 %), 383 288 нафарини эркаклар (47,6 %), ташкил этади.
Жорий йилда 489 118 нафар (60,7 фоиз абитуриент тест синовида иштирок этиш учун белгиланган тўловдан озод этилган.
Жорий йилда доимий яшаш ҳудуди бўйича энг кўп Самарқанд вилоятида 95 979 нафар, Қашқадарё вилоятида 92 636 нафар, Фарғона вилоятида 79 808 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Рўйхатдан ўтишда 22 632 нафар абитуриент чет тилидан халқаро сертификат юклаган бўлиб, улардан 20 063 тасининг ҳақиқийлиги тасдиқланди, 2 569 та сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмади.
Бундан ташқари 30 637 нафар чет тилидан, 20 684 нафар умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга абитуриент рўйхатдан ўтган.