Ўзбекистонда “Йўл харитаси” лойиҳасини амалга ошириш доирасида йўллар уч тоифага бўлинади. Бу ҳақда Норма хабар бермоқда.

4 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистондаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан республикадаги автомобил йўлларининг тоифалари белгиланди. Энди барча йўллар қуйидагиларга бўлинади:

1. Халқаро аҳамиятга эга автомобил йўллари (умумий узунлиги 3833 километр бўлган 11 та йўл);

2. Республика аҳамиятидаги автомобил йўллари (умумий узунлиги 14316 километр бўлган 240 та йўл);

3. Маҳаллий автомобил йўллари (умумий узунлиги 24222 километр бўлган 1818 та йўл).

Рўйхатлар 2025 йил 1 январдан кучга киради.

Транспорт вазирлигига бир ой муддатда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида жойлашган кўприк иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш топширилди.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати автомобиллар учун экостикерларни босқичма-босқич жорий этиш муддатларини қайта кўриб чиққани ҳақида хабар берилганди. Тизим 2024 йил 1 июндан эмас, 2025 йилнинг 1 мартидан жорий этила бошлайди.