Ўзбекистонда шаҳарлар ва туманларнинг мастер-режалари ишлаб чиқилади

O‘zbekiston

Ўзбекистонда урбанизацияни жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш, шунингдек, агломерация ҳудудларини шакллантириш бўйича мастер-режалар тузилади.

Фото: Сергей Генералов / Взгляд.uz

Шавкат Мирзиёев ҳудудларда бўш ерлардан самарали фойдаланиш ва иқтисодий имкониятларни ошириш чора-тадбирларини тасдиқлади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Президент қарорига мувофиқ, урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати тузилади.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш мастер-режаларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар рўйхати шакллантирилади.

2024 йил 1 августдан жорий йил якунигача белгиланган мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади.

Mavzuga oid materiallar