8 июль куни Тошкентдаги «Ҳавас» дўконида олти ёшли бола ҳалок бўлди. У сув билан тўлдирилган очиқ люк ичига тушиб кетган. Боланинг жасади 9 июль куни эрталаб отаси ишлаган устахонада топилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов фожиага хавфсизлик қоидаларининг бузилиши сабаб бўлганини айтди. Ишчилар иссиқ сув қувурини таъмирлаш учун тешик қазиган, лекин уни ёпмаган ва атрофига ҳимоя тўсиқлар ўрнатмаган.
Боланинг ўлими юзасидан 257-модда «Меҳнат хавфсизлиги қоидаларини бузиш» билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.