Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов қарори билан Фарҳод Абдуллаев пойтахтнинг Учтепа тумани ҳокими лавозимидан озод қилиниб, «Ўзбекистон технологик металлар комбинати» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.
Туман ҳокими вазифаларини вақтинча бажариш Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодий масалалар ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари Алимджанов Жамшид Рустамович зиммасига юклатилди.