Аввалроқ бир гуруҳ фуқаролар Xumo vines номи билан машҳур бўлган блогер ва унинг шериклари «имтиёзли шартлар» асосида автомобил ва уйлар беришни ваъда қилиб, катта миқдордаги пулга алдагани ҳақида хабар берган эди.
2024 йил 9 июлда Олмазор туман суди уч нафар судланувчига ҳукм чиқарди:
Жамшид Баходиров, «Авто 60 ой» МЧЖ раҳбари;
Xumo vines номи билан машҳур Хумоюн Махамажонов;
Абдуллаҳ Алимжонов,«Медиа+24» МЧЖ раҳбари.
Жамшид Баходиров фирибгарлик ва пул ювишда айбдор деб топилди. У 9 йилу 8 ой муддатга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинди.
Абдуллоҳ Алимжонов ва Хумоюн Махамажоновлар ҳам фирибгарлик ва жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришда айбдор деб топилди. Уларга 8 йилу 6 ой қамоқ жазоси тайинланди.
Бундан ташқари, суд жиноят содир этган шахслардан жабрланувчилар ва фуқаровий даъвогарлар фойдасига етказилган зарарни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жамшид Баходиров «Авто 60 ой» корхонасига раҳбарлик қилган. Тергов маълумотларига кўра, у ва ушбу компаниянинг бошқа мансабдор шахслари фуқароларга 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан автомобилларни фоизсиз олиб киришни ваъда қилган. Бунинг учун одамлардан транспорт турига қараб 2 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача пул олган. 16 мингдан ортиқ мижоздан жами 57 миллиард 412 миллион сўм ундирилди. Қопланмаган зарарлар 23 миллиард 264 миллион сўмни ташкил этди.
2021 йил 29 март куни суд ушбу шов-шувли иш бўйича ҳукм чиқардиган. Жамшид Баходиров ва унинг шериклари айбдор деб топилиб, 6 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
Бироқ суд Жамшид Баходировни фирибгар деб тан олганига қарамай, у 5 йилдан ортиқ муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирилди. Бироқ, у атиги 2 йилу 10 ой хизмат қилди. Бундан ташқари,؛«Авто 60 ой» иши бўйича етказилган 12 миллиард 905 миллион сўмлик зарар ҳалигача қопланмагани аниқланди.