«Тошшаҳартрансхизмат» 197 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун «қора рўйхатга» киритилганини маълум қилди.
Ушбу рўйхатга киритилган ҳайдовчилар энди ишга олинмайди.
Бундай баёнот беришга яқинда пойтахтдаги 67-сонли ва 18-сонли автобуслар ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши сабаб бўлган. Улар қизил чироқда ҳаракатланиб, йўловчиларни йўл ўртасида нотўғри жойга тушириб кетган. Оқибатда улар ишдан бўшатилди.
Компания барча ҳайдовчиларни бу ҳолатдан хулоса чиқаришга ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.