КТК телеканали маълумотларига кўра, Ақтауда автоювиш шохобчалари ёпила бошлаган. Айни пайтда 70 га яқин шохобчаларнинг жойнинг ярми ишламай қолган.
Автоювиш шохобчаларининг ёпилиши туфайли тежалган барча сув Ақтаунинг сув тақчиллиги энг кўп сезилган ҳудудларига жўнатилади.
Маҳаллий аҳолидан сув етишмаслиги юзасидан шикоятлар келиб тушмоқда. Аҳоли вакиллари ичимлик сувининг белгиланган муддатда берилишини кутишдан чарчаганини айтмоқда.
Бундан ташқари, ҳозирда шаҳарда ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори. Шу сабабли иссиқ ҳарорат келиши билан расмийлар сувни тежашнинг янги усуллари ҳақида ўйлай бошлаган. Шаҳарда деярли 40 минг куб/метр ичимлик суви етишмовчилиги кузатилмоқда.