Ўзбекистон БМТ бош ассамблеясининг Украинадаги атом иншоотлари, жумладан, Запорожье атом электр станциясининг техник ва жисмоний хавфсизлиги тўғрисидаги резолюцияси бўйича овоз беришда бетараф қолди, деб хабар бермоқда «БМТ Янгиликлари» портали.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош ассамблеяси Россиядан Украинага қарши агрессияни тўхтатишни ва ўз ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетишни талаб қилди.
Ҳужжатда, шунингдек, Россия Федерациясидан Запорожье атом электр станцияси ҳудудидан ўз аскарларини олиб чиқиб кетиш ва электр станциясини Киевга қайтариш талаб қилинган.
Резолюцияни 99 давлат қўллаб-қувватлади, 9 давлат қарши чиқди, 60 та давлат бетараф қолди.