40 даражали жазирама ҳафта ўрталарида қайтади

O‘zbekiston

Ўзгидромет иш ҳафтаси учун об-ҳаво маълумоти билан бўлишди. Биринчи кунларда ҳаво ҳарорати 32-35 даражагача сақланиб, ҳафта охирига келиб 40 даражагача кўтарилади. Тошкент шаҳрида 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ва 16 июль куни эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фото: Ситуатив

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 15 ва 16 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Тошкент вилояти ва Фарғона водийси, Хоразм ва Навоий вилоятларининг айрим туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +32...+35 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида эса 36...+39 даражагача илиқ бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 18–23 м/с гача кучайиши мумкин.

Ўзбекистонда иш ҳафтаси охиригача ёғингарчиликсиз қуруқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин бўлган ҳудудлар бундан мустасно.

Ҳаво ҳарорати 2–3 даражага кўтарилиб, 34…+37 даража, жанубий ва чўл ҳудудларида 38…+40 даражагача иссиқ бўлади.

Душанба ва сешанба кунлари Тошкентда очиқ ҳаво ҳукм суради, ҳаво ҳарорати +32...+35 даража иссиқ бўлади. 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси ва 16 июль эрталаб жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шунингдек, шу кунларда шамол 10–13 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

17 июлдан 19 июлгача ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати +35...+37 даража иссиқ бўлади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.