Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойлари давомида Ўзбекистоннинг 2187 та йирик солиқ тўловчилари томонидан ғазнага 52 трлн сўмдан ортиқ маблағ киритилди.
Шундан 25,7 трлн сўми давлат улушига эга Топ-10 та энг йирик солиқ тўловчилар ҳиссасига тўғри келади. Улар орасида Навоий (11,4 триллион сўм) ва Олмалиқ (3,9 триллион сўм) тоғ-кон комбинатлари етакчилик қилмоқда.
Хусусий секторнинг ТОП 10 та энг йирик солиқ тўловчилари 4 триллион сўмдан ортиқ, етакчи «ЎзБАТ» АЖ эса 1,3 триллион сўмни тўлаган.