Пахтачи туманида 34 ёшли аёл 3 ёшли фарзандини 150 миллион сўм ва 5 минг долларга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.
«Взгляд.uz» суд ҳужжати билан танишиб, беш фарзанднинг онаси фуқаро Ф.М. 2024 йил 9 апрель куни қизини сотмоқчи бўлганини аниқлади. Аёл болани «мижоз»га топшираётганда жиноят устида ушланган.
Суд жараёнида Ф.М. «мижоз» ундан бир неча бор болалардан бирини беришни сўраган, бироқ у буни истамаган. Шу сабабли у эри билан жанжаллашиб қолган.
Эр уйдан чиқиб, кечқурун маст ҳолда қайтиб келган. Улар эрталабгача баҳслашган. Эрталаб эр: «Ўзинги ҳақингда ўзинг қайғур» деб уйдан чиқиб кетган.
Шундан кейин Ф.М. фарзандталаб аёлни учратган. У болаларни сотиш ниятида эмаслигини, балки эрига қасдлашиб қилганини айтган. Суд жараёнида у фарзандини севишини ва уни ҳеч кимга бермаслигини таъкидлаган.
Судланувчи ўз айбига қисман иқрор бўлиб, суддан енгиллик сўради.
Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг 2024 йил 20 июндаги ҳукми билан фуқаро Ф.М. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (Одам савдоси содир этган шахсга ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги маълум бўлган шахсга нисбатан содир этилган)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. У 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.