Германиядаги энг йирик футбол аренаси — Берлиндаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтган футбол бўйича Европа чемпионати финал учрашувида Испания терма жамоаси Англия терма жамоасини мағлуб этди.
Учрашув 14 июль, якшанба оқшомида бўлиб ўтди. Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди. Бироқ ўйиннинг иккинчи бўлими бошида Нико Уильямс 17 ёшли Ламин Ямалнинг голли узатмасидан сўнг инглизлар дарвозасини ишғол қилди ва у Европа чемпионати финал босқичи тарихидаги энг ёш футболчига айланди.
Англия Испания босимига қарши туришга ҳаракат қилди, аммо мураббий Гаррет Саутгейт муваффақият келтирган иккита ўзгаришни амалга оширди. Учрашувнинг 73-дақиқасида «Реал» юлдузи Джуд Беллингемнинг узатмасидан сўнг Кол Палмер узоқ масофадан гол урди.
Учрашув якунида испанияликлар тинимсиз ҳужумлар уюштирди, ҳимоя ва Англия терма жамоаси дарвозабони 87-дақиқагача уларни қайтарди. Фуриа Рожанинг ҳал қилувчи голини ҳимоячи Марк Кукурелладан ошириб берган тўпини Микель Оярсабаль киритди. Финал олдидан Кукурелла Испания терма жамоаси чемпионликни қўлга киритса, жингалак сочларини қизил рангга бўяшга ваъда берганди.
Испания терма жамоаси тўртинчи бор Европа чемпионати финал босқичида иштирок этди ва бунгача улар уч марта олтин медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлган.