Қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 15 июль соат 00:00 дан бошлаб Мирзо Улуғбек туманининг қуйидаги кўчаларида автотранспорт ҳаракати чекланади:

  • Темур Малик–Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб Темур Малик–Султония кўчалари чорраҳасигача;

  • Темур Малик–Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб Буюк Ипак йўли–Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.