Аввалроқ «UzAuto Motors» АЖ автомобилларнинг олд эшиклари учун бутловчи қисмларни харид қилиш бўйича тендер ўтказгани ҳақида хабар берилганди. Танловда бир-бирига боғлиқ бўлган иккита компания иштирок этган. Айрим маълумотларга кўра, компания раҳбарлари ота ва ўғил бўлган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу маълумотни тасдиқлади.
Агентлик хабарига кўра, харид комиссияси томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг бир қатор талаблари бузилганлиги сабабли буюртмачига харид натижаларини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган.
«Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди», — дейилади агентлик баёнотида.