Хитойнинг Ланьчжоу шаҳрида ўтказилган «CFA International Women’s Futsal Tournament Lanzhou 2024» халқаро турнирида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Спортчилар биринчи даврада Эрон терма жамоасини 7:5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, иккинчи баҳсда Хитой терма жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳал қилувчи баҳсда Вьетнам терма жамоаси билан 5:5 ҳисобида дуранг ўйнади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол ассоциасияси.
Шундай қилиб, Фаррух Зокиров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси икки ғалаба ва бир дуранг эвазига 7 очко жамғариб, муддатидан аввал биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни 5 очко жамғарган Вьетнам терма жамоаси эгаллади. Хитой ва Эрон жамоалари мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллади.