Иссиқ ва ёмғирли: 16 июлдаги об-ҳаво ҳақида

O‘zbekiston

16 июль куни Ўзбекистонда иссиқ июль учун ноодатий об-ҳаво кутилмоқда. Тошкентда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво 35° гача исийди.

Фото: Ситуатив

ТОШКEНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-13 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 33-35° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 33-38° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечас18-23°, кундузи 33-38° бўлади.

ТОШКEНТ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.

СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ, САМАРҚАНД ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 32-37° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 30-35° бўлади.

РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 23-28° бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.