Тошкентга Москва транспорт бошқармаси мутахассисларидан иборат делегация келди. Меҳмонлар мавжуд вазият, тартибга солиш муаммолари ва хавфсизликка таъсир этувчи омилларни баҳолаш мақсадида пойтахтнинг бир қатор асосий чорраҳаларини ўрганди.
Тадқиқотлар натижаларига кўра, Москвадан келган мутахассислар йўл инфратузилмаси самарадорлигини ошириш ва барча йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш бўйича батафсил тавсиялар тайёрланади.
Шунингдек, ҳафталик давомида хорижлик мутахассислар томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси ходимлари учун Ўзбекистондаги йўл ҳолати ва маҳаллий кадрлар малакасини оширишга қаратилган бир қатор тренинглар ўтказилади.