Самарқанд вилоятида «Самарқанд-логопарк» мультимодал транспорт-логистика маркази ишга туширилади. Бу ҳақда «Курсив» нашри лойиҳани амалга ошириш учун масъул Marakand Logairр компанияси матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, логистика хабининг майдони 40 минг квадрат/метрдан ошади, бу эса уни Самарқанд вилоятидаги энг йирик иншоотга айлантиради. Очилиш 2025 йилнинг иккинчи чорагида режалаштирилган.
Мажмуа М-37 автомагистралида, Самарқанд аэропорти ёнида жойлашади.
Marakand Logair компанияси омбор фаолиятини ташкил этиш ва биноларни ижарага бериш бўйича шартномалар тузишни бошлаган.
Маълумот ўрнида, Marakand Logair SEG Enera саноат ва инвестиция гуруҳи таркибига киради. Мазкур сармоявий компания лойиҳалари қаторида Самарқанд халқаро аэропорти ва Silk Road сайёҳлик мажмуаси ҳам бор.