Самарқанд давлат тиббиёт университети Вебстер университети билан Америка стандартлари асосида «Тиббий биология» ва «Олий ҳамширалик иши» йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича келишувга эришди.
Самарқанд давлат тиббиёт университети (СамДТУ) ва Вебстер университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб «Ҳамширалик иши» қўшма таълим дастури йўлга қўйилади. Бу Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртларининг биринчи қўшма лойиҳаси бўлиб, талабаларга жаҳон стандартларига жавоб берадиган таълим олиш имконини беради.
Ҳамширалик дастури 3+1 форматида амалга оширилади. Талабалар бакалавриатда уч йил, магистратурада бир йил ўқийди. Бу вақт мобайнида улар рақобатбардош мутахассис бўлиб етишишларига ёрдам берадиган зарур тиббий билим ва кўникмаларга эга бўлади.
Дастурга қабул жорий йилнинг август ойида бошланади.