2024 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва яна 92 давлат фуқаролари Таиландга 60 кунгача визасиз киришлари мумкин бўлади. Илгари бу рўйхатга 57 та давлат киритилганди.
Энди унга Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош консуллиги хабар берди.
Бу қарор Таиланд ҳукумати томонидан мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш мақсадида бир томонлама қабул қилинган. Бироқ келажакда визасиз кириш тартиби бекор қилиниши мумкин.
Бундан ташқари, айни пайтда Таиланд ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро визасиз режим тўғрисида ҳукуматлараро битим тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга етиб келганларида 15 кунлик туристик виза олиши керак эди. Бундай визанинг нархи 60 долларни ташкил этган.