Тошкентда магистраль иссиқ сув қувури ёрилиб кетди — видео

O‘zbekiston

Тошкентнинг Миробод туманида магистраль қувур ёрилди. Туман ҳокимлиги гидравлик синовлар ўтказилаётганини маълум қилди. Таъмирлаш бригадалари зудлик билан ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.

Фото: Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

16 июль куни Тошкентда иссиқ сув қувури ёрилиб кетди. Миробод ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Ҳодиса Миробод тумани Файзобод кўчасида гидротехника синовлари вақтида содир бўлган. Таъмирлаш бригадалари зудлик билан оқибатларини бартараф этишга киришган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

20 июндан 2 августга қадар Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказилмоқда. Ушбу синовлар давомида иситиш қувурлари шикастланиши, бу эса иссиқ сувнинг йўлларга ва йўлакларга оқиб чиқишига олиб келиши мумкин.

Ҳайдовчилар, пиёдалар ва пойтахт меҳмонларидан ушбу даврда эҳтиёт бўлиш сўралган.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.