Тожикистонда тиланчилар ҳибсга олина бошлади

Дунё

Душанбеда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзини ногирон қилиб кўрсатган икки фуқарони қўлга олди. Улар 5 дан 15 суткагача тергов изоляторига жойлаштирилган.

«Спутник Тожикистон» хабарига кўра, Душанбеда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўзини ногирон қилиб кўрсатган икки фуқарони қўлга олди.

Қўлга олинганлардан бири Ҳисорда, иккинчиси Ваҳдатда рўйхатга олингани маълум бўлди.

Ўзини ногирон деб кўрсатган ва тиланчилик билан шуғулланган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қўлга олиниб, бир нафари Ҳисор, иккинчиси Ваҳдатда рўйхатга олингани маълум бўлди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги ҳақида аввалроқ расмий огоҳлантиришларга қарамай, улар ўз фаолиятини давом эттирган. Оқибатда иккаласи ҳам 5 кундан 15 суткагача тергов изоляторига қамалган.

Мавзуга оид материаллар