Андижон вилояти ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара божхона постида ўнлаб юк машиналари навбати ҳосил бўлган.
Бугун, 16 июль куни Андижон вилояти ҳокими ва бошқа расмий шахслардан иборат инсонпарварлик колоннаси Қирғизистонга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 14 июль куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик туфайли кучли сув тошқинлари содир бўлганди. Лой оқими оқибатида 5 киши, жумладан, бир оиланинг 4 нафар аъзоси — она ва уч қиз ҳалок бўлган. Онанинг жасади Ўзбекистон билан чегарадан 500 метр узоқликда, қизларининг жасади эса Андижон вилоятидан топилган.
Тошқин 134 та уй, шаҳар бозори ва бир қанча қишлоқларни сув босган. 15 та машина ҳам зарар кўрган. 420 киши, жумладан, сайёҳлар эвакуация қилинган.