Ўзбекистон Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 11 та молия институтига нисбатан жарима солди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.
2024 йил июнь ойида еттита қўмита йиғилиши бўлиб ўтди, унда 42 та масала кўриб чиқилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилмаслик, маълумот бермаслик ва бошқа қонунбузарликлар учун битта микромолия ташкилоти, битта ломбард ва 11 та банк жаримага тортилди.
Банклар ва микромолия ташкилотлари раҳбарларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, пруденциал меъёрларга қатъий риоя этиш чораларини кўриш бўйича топшириқлар берилди.