Президент Шавкат Мирзиёев 17 июль куни ҳукумат аъзолари иштирокида биринчи ярим йиллик якунларини сарҳисоб қилиб, 2024 йил якунигача бўлган устувор вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда қурилиш ва транспорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. 60 ёшга тўлган Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокиров соғлиғи сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига вазирнинг биринчи ўринбосари, тажрибали қурилиш мутахассиси Шерзод Ҳидоятов вақтинча вазир этиб тайинланди.
Ботир Зокиров 2019 йил сентябридан, Шерзод Ҳидоятов эса 2021 йил 14 январдан 2022 йил 30 декабргача қурилиш вазири лавозимида ишлаган. Бунгача у Tashkent City қурилиш дирекциясини бошқарган, шунингдек, Akfa компаниялар гуруҳида қурилиш директори лавозимларида ишлаган.