ССВда вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади

O‘zbekiston

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги лавозим — вазирнинг ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар кўрсатилиши жараёнини мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатчиси пайдо бўлди.

Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратида махсус сектор ташкил этилиб, унда уч киши ишлайди. Уларнинг вазифаларига қуйидагилар киради:

ногиронликнинг олдини олиш тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

  • ногиронликни белгилаш мақсадида шахсларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш учун юбориш жараёнини мувофиқлаштириш;

  • ВМК ва оилавий шифокорлар малакаси оширилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

  • оилавий шифокорлар томонидан ТИEК кўриги учун тиббий ҳужжатларни юбориш жараёнини рақамлаштириш ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнини мувофиқлаштириш;

  • ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизматлар, жумладан тиббий реабилитация хизматларини кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.