Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» маданият саройида НУСТ МИСиС Олмалиқ филиали битирувчиларига тантанали дипломларни топшириш маросими бўлиб ўтди ва унда мазкур университетнинг 70 нафар битирувчисига бакалавриат дипломи топширилди.
Тадбир давомида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб «Металлургия», «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш», «Кончилик» каби мавжуд бакалавриат йўналишларидан ташқари яна иккита йўналиш — «Ахборот технологиялари» ва «Иқтисодиёт»га абитуриентлар қабул қилинаётгани маълум қилинди. Келгусида «Энергетика» мутахассислиги бўйича ёшларни ишга қабул қилиш режалаштирилган.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда Россиянинг энг йирик олий ўқув юртларининг 14 та филиали очилган. Бундан ташқари, Россиянинг етакчи олий ўқув юртларининг яна 3 та филиалини очиш бўйича келишувга эришилди. Дунёнинг бошқа ҳеч бир давлатида бундай миқдор йўқ.
Эслатиб ўтамиз, МИСиС Олмалиқ филиали президентнинг 2018 йил 11 майдаги қарори билан ташкил этилган бўлиб, технология ва инжиниринг соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган таълим муассасаси ҳисобланади. Университетни «Металлургия» ва «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш» йўналишлари бўйича биринчи битирувчилар 2022 йилда тамомлаган. 2024 йилда эса кончилик ихтисослигининг биринчи битирувчилари филиални тамомлади.