2024 йилнинг биринчи ярмида йўл ҳаракати қоидаларини бузган 20 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳамда баданга енгил шикаст етказиш ёки кўп миқдорда моддий зарар етказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича кўрилган умумий ишларнинг (17 982 та) 11 568 нафарига нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилган.
Шунингдек, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ва мастлик текширувидан бўйин товлаш билан боғлиқ 14 427 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кўриб чиқилди. 12 867 нафар шахсга нисбатан жарима, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва маъмурий қамоққа олиш тарзидаги маъмурий жазо қўлланилди.