Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьернинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Джо Байденда коронавирус тести ижобий чиққан. Бу президентнинг касалланиши билан боғлиқ учинчи ҳолат.
«Президент Байден бугун Лас-Вегасдаги биринчи тадбиридан сўнг COVID-19 учун ижобий синовдан ўтди. У бир неча бор эмланган бўлсада, енгил аломатларни сезмоқда», — деди Оқ уй матбуот котиби.
У президентнинг касаллиги енгил эканига ишонтирди. Бироқ унинг бугун Лас-Вегасдаги конференциядаги чиқиши бекор қилинди.
Жан-Пьернинг сўзларига кўра, президент Делавердаги уйида карантинга ўтган, бироқ барча расмий вазифаларини бажаришда давом этади.
«Оқ уй президентнинг аҳволи тўғрисида мунтазам маълумот бериб туради, чунки у якка ҳолда ишлашда давом этади», — деди у.