Ер кодекси ва «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, эндиликда каналлар атрофидаги қишлоқ хўжалиги ерларини, дала четлари бўйлаб суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини 10 йилгача муддатга ижарага бериш мумкин бўлади.
Шунингдек, томорқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан томорқа майдонларида, шунингдек, боғ ва узумзорлар қатор орасига оптимал экин экиш ёки тут кўчатларини экишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Бундан ташқари, фермер хўжаликлари, агросаноат кластерлари ва ипакчилик ва тутчиликка ихтисослашган бошқа юридик шахсларга Ер кодексига мувофиқ 10 гектаргача эр участкалари берилиши мумкин.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Агросаноат мажмуи фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Сув иншоотлари хавфсизлиги ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳам иштирок этади.